Моуринью "Тоттенхэм"нинг ЕЧЛ финалидаги мағлубияти ҳақида берилган саволга ўз услубида жавоб қайтарди

Tolibjon Qosimov
22 ноя 2019, 17:59
Кеча Жозе Моуриньюнинг "Тоттенхэм" бош мураббийи сифатидаги биринчи матбуот анжумани бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.

Ана шу анжуман давомида мутахассис - "Мен камтарман" деб айтиб ўтди. Айнан шу гапидан 5 дақиқа ўтиб ундан ўтган мавсум ЕЧЛ финалида "Ливерпуль"дан учралган мағлубият "Тоттенхэм"га таъсир қилдими деган маънода сўрашди. "Special One" эса саволга ўз услубида жавоб қайтарди:

- Мен буни билмайман. Чунки, мен ҳеч қачон Чемпионлар лигаси финалида ютқазмаганман.


P.S. Жозе Моуринью 2003-2004 йилги мавсум "Порту" билан, 2009-2010 йилги мавсумда эса "Интер" билан ЕЧЛ финалида зафар қучган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/samcunningham