Моуринью "Рома" билан шартномасини узайтириши мумкин

Mirjalol Normatov
27 май 2023, 19:32
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью клуб билан ҳамкорлигини давом эттиришга тайёр турибди.

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, португалиялик мутахассис жамоа ЕЧЛга чиқадиган бўлса, шартномани узайтириш вариантини кўриб чиқади. Бу қарорини у клуб раҳбариятига ҳам айтиб қўйган. Ҳозирча мураббийга бошқа клублардан таклифлар келиб тушмаган.

Моуриньюнинг "Рома" билан шартномаси 2024 йил ёзига қадар давом этади. Олдинроқ унинг хизматларига ПСЖ томонидан қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумотлар тарқалганди.

А Серия якунига 2 тур қолганида "Рома" ЕЧЛга йўлланма берувчи поғонадан 4 очко пастда турибди. Агарда римликлар Европа лигаси финалида "Севилья" тўсиғидан ўта олса, навбатдаги мавсумда ЕЧЛда қатнашиш имкониятини қўлга киритади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal