

Португалиялик мутахассис ўйинни 65 дақиқа кузатди. Моуринью стадионни тарк этаётганида унга савол беришди.
- Туманли Бельгияга сизни нима олиб келди?
- Об-ҳаво - дея жавоб қайтарди португалиялик.

Ушбу ўйинда МЮнинг ҳеч бир футболчиси иштирок этмади. Аммо олдинроқ "Тоттенхэм" ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд МЮнинг трансфер мақсадига айлангани айтилган эди.
Алдервейрелд Исландияга қарши баҳсда тўлиқ ўйнади.



