Моуринью: "Марадонани ҳам кутмаган бўлардим"
20 окт 2023 00:10
Янгиликлар
Моуринью: "Марадонани ҳам кутмаган бўлардим"
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью машғулотлар жараёнига ёндашуви ҳақида фикр билдирди.
“Агар машғулот эрталаб соат 10 га белгиланган бўлса, мен уни эрталаб соат 10 да бошлайман. Бир дақиқа ҳам кутмайман. Марадона бўлса ҳам кутмайман. Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлсангиз ҳам шу йўлни тутаман. Барча қоидаларга риоя қилиши ва ҳурматни сақлаши керак", - деди Моуринью.
“Рома” айни дамда Италия чемпионати турнир жадвалида ўнинчи ўринни эгаллаб турибди. Жозе Моуринью шогирдлари навбатдаги ўйинни 22 октябрь, якшанба куни ўз майдонида “Монца”га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар