Моуринью "Интер" билан ўйиндан сўнг "Рома" ўйинчиларига: "Бирортанг ҳам эркак эмассанлар"
		
		11 фев 2022 00:40
        Янгиликлар	
	
				
				Моуринью "Интер" билан ўйиндан сўнг "Рома" ўйинчиларига: "Бирортанг ҳам эркак эмассанлар"
Ушбу мағлубиятдан сўнг, жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью кийим алмаштириш хонасида барча футболчиларга қаттиқ танбеҳ берган. Кийим алмаштириш хонасида шифокорлар, ўйинчилар ва жамоанинг бошқа ишчилари ҳам бўлган.
"Ўйиннинг биринчи ўн дақиқасида қўпол қилиб айтганда "иштонингизни бежаб қўйдингиз". Барчангиз, истисноларсиз. Бунинг сабабини билмоқчиман.
Охирги икки йилда катта жамоаларга қарши нега бу қадар кичкина жамоа бўлиб қолганингизни ҳам билмоқчиман. Агар биз кичкина бўлсак, ҳакамлар бизга истаган ишини қилади. "Интер" катта жамоа, лекин сизлар ўйнаш учун иштиёқ топиш ўрнига "ўтириб" қўйдингиз.
Эркак учун энг ёмон нарса бу қўрқоқлик ва шахсиятининг заифлиги. Катта ўйинлардан қўрқасизми? Унда С Серияга боринг. Босимларсиз, катта ўйинларсиз ўйнайсиз. Бирортанг ҳам эркак эмассанлар. Бу эса энг ёмони", -дейди Жозе Моуринью.
Ушбу сўзлар кийим алмаштириш хонасидаги инсонларнинг биридан ёзиб олиниб, Football Italia нашрида эълон қилинди.
Ўхшаш янгиликлар
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	
            
                    Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
                    Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
                    Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
                    Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди
Фикрлар