Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди

Aslanov Jasurbek
27 авг 2025, 15:03
Жозе Моуриньюга "Фенербахче" трансфер ойнасида фаол бўлмагани ёқмади.

"Агар Чемпионлар лигаси менинг клубим учун жуда муҳим бўлганида, у бизнинг "Фейеноорд" ва "Бенфика" билан ўйинларимиз орасида бирор нарса қилган бўларди. Биз "Бенфика" билан "Фейеноорд"га қарши баҳсдаги таркиб билан ўйнаймиз.

Фикримча, клуб бу ўйинлар олдидан жамоани кучайтирмади", – деди "Фенербахче" бош мураббийи Sport TV эфирида.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда кечган "Фенербахче" - "Бенфика" баҳсида ҳисоб очилмаган эди. Бугун тунда ушбу жамоалар ўртасида жавоб ўйини бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: beIN Sports