

Ёзги трансферлар ойнаси вақтида “Монако” ҳимоячиси Жибриль Сидибе МЮга ўтиши мумкин. Моуриньога Сидибе 32 ёшли жамоа сардорига муносиб рақобатчи сифатида қарамоқда. Шунингдек, Жозе Сидибенинг муаммолар юзага келган вақтда жамоанинг чап қанотида ҳам ўйнай олишига ишонмоқда. Ҳимоячининг ўзи ҳам АПЛга кўчиб ўтиш ниятида. Унинг трансфер қиймати 25 млн еврога баҳоланмоқда.



