

"Биринчи бўлимда ҳар томонлама муаммога учрадик. Жамоа тўлиқ мослаша олмади. Тўп йўқотилди, ташаббус кўрсата олмади. Фақатгина Дзаньоло кураша олди ва вазиятларда тўғри ҳаракат қилди.
Иккинчи тайм яхшироқ ўтди. Кураш ва прессинг ҳам кўп бўлди. Мхитаряннинг позициясини ўзгартириб, вазиятлар ярата бошладик, гол урдик.
Ўйнашни истамайдиган жамоага қарши ўйнаш жуда қийин. Рақиб очко олиш учун қаттиқ ҳаракат қилди. Бизда ишга нотўғри ёндошув бўлганлиги, сифатли ўйин етишмаганлиги натижага таъсир кўрсатди.
Абраҳам жароҳат олган вазиятда ундан қон оқаётганини кўрдим. У юра олмаётганди. Жароҳат жиддий деб ўйламайман, аммо унинг ҳолати яхши эмас", - деди Моуриньо.



