Моуриньо "Реал"да ишлаган пайтида Неймарни "Челси"га ўтишга ундаган

Aslanov Jasurbek
10 окт 2016, 14:47
"Реал" собиқ бош мураббийи, ҳозирда "Манчестер Юнайтед"ни бошқараётган Жозе Моуриньо 2013 йилнинг апрелида Неймарни "Челси"га ўтишга ундаган.

Ўша пайтда португалиялик мутахассис "Барселона" билан футболчи учун кураш олиб бораётган "Реал" устози эди. Неймар "Сантос" шарафини ҳимоя қилаётганда "Барселона"ни танлаган. Моуриньо "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Переснинг барча ниятларини билган, аммо ўша пайтда уларнинг муносабатлари илиқ бўлмаган. Бундан ташқари, Моуриньо "Реал"нинг баъзи футболчилари билан жанжаллашиб қолган ва "Челси"га қайтишни режалаштирган. Моуриньо ўз агенти Жорже Мендеш ёрдами билан Неймар рақамини олиб, унга қўнғироқ қилган. У футболчига "Челси"ни бошқаришини, клуб раҳбари Роман Абрамович бразилияликни харид қилиш учун керакли барча ишни бажаришини айтган. Аммо Неймар ва унинг отаси "Барселона" таклифини қабул қилишади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Spor

Сўнгги янгиликлар

Барча ›