Моуриньо: "Биз доимо максимал таркибни майдонга туширамиз"

Aslanov Jasurbek
31 янв 2017, 21:44
“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо кеча ёшлар жамоаси таркибида жароҳат олган Эрик Байини эртага "Халл Сити"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинга тайёрлигини айтиб ўтди.

"Эрик соппа-соғ ва майдонга тушишга тайёр. У бу йил биринчи маротаба жамоамизга ёрдам бера олиши мумкин. Биз доимо ўйинга имкон қадар тўлиқ ва максимал таркибни туширамиз. Тўғри, Валенсия, Ибрагимович, Погба каби футболчилар "Уиган"га қарши ўйинда дам олишди. Улар мавсум давомида жуда кўп вақтини майдонда ўтказгандилар. Бироқ, ушбу ўйинчилар эртага футбол ўйнай оладилар", - дейди мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: manutd.com