

"Эрик соппа-соғ ва майдонга тушишга тайёр. У бу йил биринчи маротаба жамоамизга ёрдам бера олиши мумкин. Биз доимо ўйинга имкон қадар тўлиқ ва максимал таркибни туширамиз. Тўғри, Валенсия, Ибрагимович, Погба каби футболчилар "Уиган"га қарши ўйинда дам олишди. Улар мавсум давомида жуда кўп вақтини майдонда ўтказгандилар. Бироқ, ушбу ўйинчилар эртага футбол ўйнай оладилар", - дейди мураббий.


