Моуриньо АПЛга қайтиши мумкин

Mirjalol Normatov
9 июн 2019
Португалиялик мураббий Жозе Моуриньо "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин.

"Mirror" хабарига кўра, "қарғалар" эгаси Холид бин Зайид ал-Ниханян жамоа бош мураббийлигига Моуриньони таклиф қилишни режалаштирмоқда. Ўз навбатида португалиялик ҳам ушбу ишга қизиқиб қолган. У "Ньюкасл" билан юқори марраларга эришишга ишонмоқда.

Бунга қадар Моуриньо Англиянинг икки жамоаси "Челси" ва "Манчестер Юнайтед"ни бошқарган. У фаолияти давомида жамоалари "Ньюкасл" майдонида уч марта ўйнаган ва 2 марта дуранг ўйнаб, 1 марта мағлуб бўлган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror