

Португалиялик мутахассис 12 ойлик қамоқ жазосидан қутилиш учун 800 минг евро тўлайдиган бўлди.
Моуриньо 2011-12 йилларда 3,3 млн. евро миқдорида даромадни яширишда айбланмоқда. Ўша пайтда у "Реал"ни бошқарар эди.
Моуриньо 2015 йилда вазиятни ўнглаш учун 4,5 млн. евро тўлаган эди. Бироқ яқинда бу ишнинг янги "қирралари" очилди ва мутахассис яна жарима тўлашига тўғри келди.



