Мората: "Асосий таркиб? Агар захирадан майдонга тушиб, гол урсам, бунга розиман"

Aslanov Jasurbek
24 окт 2016, 10:46
"Реал" ҳужумчиси Альваро Моратанинг сўзларига кўра, у ҳар сафар асосий таркибда майдонга тушмаётганидан ҳавотирда эмас.

Мората "Атлетик"ка қарши ЛаЛиганинг 9-тур учрашувида яна захирада қолди, аммо майдонга тушиб гол урди ва ўз жамоасининг ғалабасига катта хисса қўшди.

"Асосий таркиб? Агар захирадан майдонга тушиб, гол урсам, бунга розиман. Баъзида 90 дақиқа ўйнаб, гол ура олмайман. Агар фақат ўзим ҳақимда ўйласам, катта эгоист бўлардим. Гап жамоа ҳақида кетяпти ва бу ерда эканлигимдан мамнунман. Биз барчамиз биргаликда соврин ютишни истаймиз" - дейди Мората.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS