UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  0 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  2 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  13 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  16 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9

Мўмин Мелиев: "Машъал" Про лигага тушиб кетганига ачиндим" Янгиликлар

Мўмин Мелиев: "Машъал" Про лигага тушиб кетганига ачиндим"

Фаолиятини катта қисмини "Машъал"да ўтказган ҳужумкор ярим ҳимоячи Мўмин Мелиев жорий мавсум бошида жамоасини ўзгартирди.

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912"га йўл олган футболчи илк даврада яхши таассурот қолдирди. Бир қатор голларга муаллифлик қилди. Бироқ жароҳатлар ўзини кўрсатишига панд берди. Хўш, мавсум бўйича олган таасуротлари қандай бўлди? Қуйида Мўмин Мелиев билан ташкил қилинган суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- 2021 йил бошида Қўқонга кўчиб ўтдингиз. Янги саргузаштлар қандай кечди? Бошқа жамоадаги илк мавсум таасуротлари ҳақида...

- Албатта, "Қўқон-1912"га кўчиб ўтдим. Ундан аввал "Машъал" жамоасида ажойию 4 йилни ўтказдим. Клубдан жуда яхши хотиралар қолган. 2019 йил Про лигада ғолиб чиқдик, Суперлигага йўлланма олдик. 

- Гоҳида шундай футболчилар борки, янги жамоасида сермаҳсуллик кўрсатиши учун бир неча ой мослашиш талаб қилинади. Сиз эса илк турданоқ гол уришни бошлаб юбордингиз...

- Мослашишда жамоадаги футболчилар ва мураббийлар катта рол ўйнади. Қўқонда аҳил жамоа бор. Ички муҳит яхши. Барча бир-бирини қўллаб-қувватлашга тайёр. Кўз тегмасини ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. Жароҳат олмаганимда янада ўзимни кўрсата олардим. 

- Сафарда "Машъал"га урган голингиз кўп муҳокамаларни келтириб чиқарди. Ўшандан кейинги ҳолатингиз қандай кўриниш олди? Қамраб олган ҳиссиётлар борасида нима дея оласиз?

- Олдимдаги инсонлар нима бўлганини билишади. Ҳар хил салбий ва нафсониятга тегадиган гапларга дуч келдим. Нима ҳам дердим, тақдиримда шу ёзилган экан. Бундан норози эмасман. 

- Қўқонда Бахтиёр Ашурматов ҳужумкор, жанговар ва агрессив жамоа туза олди. "Машъал"да эса мана шу нарсани кўрмадик. Мана шу икки жиҳатни солиштира оласизми ?

- Мураббийларни тақослаш ноўрин, деб биламан. Ҳар бир мураббий ўйинга ўзгача ёндошади. Услуби ва тактикасида фарқ бор. Менимча ортиқча изоҳга хожат йўқ. 

- 2019 йил "Машъал" Про лигада биринчи ўринни эгаллаб Суперлигага чиққанди. Ўша жамоа таркибида тўп тепгансиз. Эндиликда жамоа яна Про лигага равона бўлди. Ушбу жараён сизни бефарқ қолдирмадими?

- Собиқ жамоага бефарқ эмасман. У ерда жуда яхши футболчилар йиғилган. Барчаси ака-ука ва дўстларим. Тўғриси уларга ачиндим. Ҳаммадан ҳам ўринбосарлар жамоасига қийин бўлади. Чунки Про лигада U-21 жамоаси иштирок эта олмайди. Лекин бир томондан "Олимпик" учун хурсандман. Икки жамоага ҳам омад тилайман. 

- Мавсум якунланди. Навбатдаги режалар ҳақида ўйлашни вақти келмадимикин?

- Худога шукур олдимда 2-3 та вариантларим бор. Барчаси байрамдан кейин ҳал бўлади.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика