UZ

Сўнгги янгиликлар

11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  0 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  1 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  0 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  1 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  1 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  3 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  3 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0

Молиявий муаммолар туфайли “Уфа” етакчи 2 футболчисини сотиб, 8 млн евро ишлаб олмоқчи Янгиликлар

Молиявий муаммолар туфайли “Уфа” етакчи 2 футболчисини сотиб, 8 млн евро ишлаб олмоқчи

“Уфа” клубда бюджет тақчиллиги юзага келгани сабаб жамоанинг етакчи аъзоларини сотишни режалаштирмоқда.

“Албатта, бу йил 3-4 ўйинчини сотамиз, чунки жорий йил яхши бўлмади ва бюджет лимитидан ўтиб кетдик. Ҳомийларимиздан эса қўшимча маблағ сўрай олмаймиз”, дейди жамоанинг васийлик кенгаши раҳбари Ростислав Мурзагулов.

“Уфа” Премьер-лига клублари эътиборига тушган ярим ҳимоячилар Остон Ўрунов ва Даниил Фомин йўқотиш эҳтимоли йўқ эмас ҳамда улар орқали бошқирдистонликлар 8 млн евро ишлаб олиши мумкин.

Мурзагулов шунингдек, жамоага олтинчи ё еттинчи ўринларга яқин поғоналарга курашиш учун эркин агентлар ёки трансфер нархи пастроқ бўлган ўйинчиларнинг таклиф этилиши кўриб чиқилаётгани ҳақида ҳам маълум қилган.

Аввалроқ, Ўрунов яқин вақт ичида “Спартак” билан шартнома имзолаши ҳақда хабар қилгандик.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика