

Хорватиялик футболчи "қаймоқранглилар" билан шартномасини узайтирмоқчи, амалдаги битим 2021 йилда тугайди. 35 ёшли футболчи янги шартнома учун маошининг камайишига ҳам рози.
Модрич ва унинг оиласи Мадридда бахтли. Ўйинчи ҳали ҳам ўзини юқори даражада ўйнай олади деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, Модрич "Реал"да ўзининг 9-мавсумини ўтказмоқда.



