

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Қайд этилишича, Модрич "Реал"да қолиш учун Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этган. Янги шартнома 2024 йилгача имзоланади.
37 ёшли хорватиялик футболчи 2012 йилдан бери "қаймоқранглилар" сафида тўп тепиб келмоқда. Унинг Мадрид жамоаси билан амалдаги шартномаси ёзда якунланади.



