UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  58 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  2 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  5 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6

Модрич ҳақида одамлар нима дейди? Янгиликлар

Модрич ҳақида одамлар нима дейди?

Таниқли футбол кишилари жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлишга ҳаракат қилаётган Лука Модрич ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

- "Мен ҳамма футболчининг ҳам ҳаракатидан ҳайратга тушавермайман. Аммо 1982 йилги мундиал Зиконинг, тўрт йил кейинги мусобақа эса Марадонанинг завқли ўйини билан эсда қолган. Бу йилги жаҳон чемпионатида фақат битта футболчининг ўйинидан ҳайратга тушдим, у ҳам бўлса Модрич. Лука мавсумни жуда яхши ўтказди. Чемпионлар лигаси финалида ҳам асосий ўйинчи Модрич бўлди". (Стэн Коллимор, собиқ инглиз футболчиси) 

- "Модрич ўз ўйини билан сеҳрлаб қўя оладиган кам сонли футболчилардан бири. 8 йил олдин Иньеста шундай ўйнарди, ҳозир бўлса Модричга тенг келадигани йўқ". (Хорхе Вальдано, футбол мутахассиси) 

- "Мен олдин ҳам айтганман: Модрич Зидан билан бир хил даражада. Зидан ўз вақтида барча даврларнинг энг яхши футболчиси бўлганди. Ҳозир шундай имконият Модричда бор". (Каземиро, "Реал" ярим ҳимоячиси) 

- "Мен учун Модрич Иньестага ўхшаб кетади. Уларнинг иккаласи ҳам жуда кучли ўйин намойиш этишади. Мен ҳар иккала футболчини ўзга сайёрадан келган дея оламан". (Иван Ракитич, Хорватия терма жамоаси аъзоси) 

- "Лука Модрич - Хорватия футболи тарихидаги энг яхши футболчи". (Роберт Просинечки, собиқ фтуболчи) 

- "Унинг Мадридда нималар қилаётганини гапирмай тураман. Ҳозир Лука қандай ўйнаяпти? У айни пайтда жаҳоннинг энг кучли ярим ҳимоячисими? Унинг ўйинига қараб ростдан ҳам шундай эканини кўрасиз. Модрични доим икки-уч футболчи ўраб олган бўлади, лекин у вазиятдан силлиқ чиқиб кетади". (Стевен Жеррард, "Ливерпуль" собиқ сардори)

- "Модрич энг яхшисига лойиқ, энг кучли бўлишга сазовор. Агар у дунёнинг энг кучли футболчиси деб топилса, бундан фақат хурсанд бўламан". (Серхио Рамос, "Реал" ҳимоячиси)

- "Мен учун дунёдаги энг муҳим мусобақа бу - жаҳон чемпионати. Охирги мундиалда Модрич зўр ўйин намойиш этди. У шунингдек, Чемпионлар лигасида ҳам энг яхшилардан бири бўлди. У тўп билан жуда яхши муомала қилади, тўпни тўғри ва аниқ узатади. Қолаверса зарбаси ҳам жойида. У имкони йўқ тўп узатишларни ҳам амалга ошира олади". (Зико, бразилиялик мураббий)

- "Модрич жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди. У гол урди, имконият яратди, тўп учун курашди, хуллас замонавий ярим ҳимоячи қилиши керак бўлган ҳамма ишни бажарди". (Петер Шмейхел, даниялик собиқ дарвозабон) 

- "Модричнинг ҳаракатларини кўриб футбол ўйнаш осон деб ўйлайсан. Лекин менга ишонинг, футбол ўйнаш жуда қийин. Жаҳон чемпионатида яхши ўйнаш эса янада қийин. Лука бамайлихотир тўп тепади. У тўп билан гўёки рақсга тушади". (Кака, собиқ футболчи)

- "Кўпинча Модрични фақат гол урганда эслаб қолишади. Бу эса менга ёқмайди. У гол урмаса ҳам кўп ишни бажаради. Жамоа қийин вазиятга тушиб қолганида айнан Модричга ўхшаган футболчининг ёрдами керак бўлади. У футболга ташна ярим ҳимоячи. У тўпсиз тура олмайдиган, ниҳоятда жасур футболчи". (Жейми Реднапп, собиқ футболчи)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика