

ФИФА расмий маълумотларига кўра, ҳакамларнинг даромади кафолатланган базавий гонорар ва ҳар бир ўйин учун бериладиган бонусдан иборат.
Қуйида Жаҳон чемпионати ҳакамларининг расмий тарифлари билан танишинг:
1. Мусобақада қатнашгани учун кафолатланган гонорар:
(Бу сумма ҳакам нечта ўйин бошқаришидан қатъи назар, турнирга чақирилгани учун тўланади)
Бош ҳакамлар: $100 000
Ёрдамчи (қанот) ҳакамлар: $25 000
2. Ҳар бир ўйин учун алоҳида тўловлар:
Бош ҳакамлар учун:
Гуруҳ босқичи: $3 000 – $5 000(ҳар бир ўйин учун)
Плей-офф (ним чорак, чорак финал ва ҳ.к.): $10 000 (ҳар бир ўйин учун)
Ёрдамчи ва 4-ҳакамлар учун:
* Гуруҳ босқичи: $2 500
* Плей-офф босқичи: $5 000
VAR (видеоёрдамчи) ҳакамлар учун:
* Гуруҳ босқичи: $3 000
* Плей-офф босқичи: $5 000
Финални бошқарган ҳакам қанча олади?
Жаҳон чемпионатининг финал учрашувини бошқарган бош ҳакам барча бонуслар, кунлик харажатлар ва базавий гонорари билан биргаликда биргина турнирнинг ўзидан умумий ҳисобда $250 000 дан $300 000 гача ишлаб олиши мумкин.
Қўшимча: ФИФА ҳакамларнинг барча транспорт (бизнес-класс авиачипталар), меҳмонхона, овқатланиш ва машғулот харажатларини тўлиқ қоплаб беради.



