UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  5 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

Модель, ўқитувчи, балерина. Клопп, Зидан ва Гвардиоланинг аёллари нима билан шуғулланишади? Янгиликлар

Модель, ўқитувчи, балерина. Клопп, Зидан ва Гвардиоланинг аёллари нима билан шуғулланишади?

Коронавирус эпидемияси замонавий футболнинг энг муваффақиятли мураббийларига кўпроқ вақтини яқинларига сарфлашга имкон берди.

Топ-мутахассисларнинг аёллари нималар билан шуғулланишига қизиқиб кўрдик.


Вероник Зидан

Зинедин Зидан Вероник Лентиско-Фернандес билан 1989 йилда, "Канн" сафида тўп тепаётганида танишиб қолган. Вероник оиласи билан Альмериядан Каннга кўчиб ўтганди. 1994 йилнинг 28 майида Зинедин ва Вероник Бордо шаҳрида турмуш қуришди, чунки франциялик футболчи ўша шаҳар клуби шарафини ҳимоя қилаётган эди. Зидан хоним Каннда Розелла Хайтауэр рақс мактабида ўқиган, аммо балерина бўла олмаганди.


Кейинроқ Вероник Зизу билан Туринга кўчиб кетди, ундан сўнг Мадридга. Ушбу оилада тўрт ўғил дунёга келди ва уларнинг бари отаси изидан юрди. Вероник Зиданга хайрия ишларида ёрдам беради. Мадам Зидан тўрт тилда бемалол гапира олади: Француз, италян, испан ва инглиз.


Зидан 2017 йилда берган интервьюларининг бирида аёли ҳақида қуйидаги гапларни айтган эди: "Ўртамизда ҳеч қандай сир йўқ, ҳаммаси ҳақида бир-биримизга гапириб берамиз ва бу ажойиб. Ундан бутун умр қарздорман".


Улла Клопп

Улла Сандрок Юрган билан танишгунича уч йил давомида Кенияда ўқитувчилик қилган. У ҳамширалик ҳам қилган, мактабда болаларга таълим беришдан ташқари, очликдан азоб чекаётган кичкинтойлар соғайишига кўмаклашган. Улла уйга қайтганидан сўнг болалар психологига айланди, аммо яккаю-ягона ўғлини бир ўзи ўстиргани туфайли ресторанда официантлик қилишга ҳам мажбур бўлган.


Улла ва Юрген 2005 йил Октоберфест фестивалида танишишган. Йил охирида Клопп аёлга турмуш қуришни таклиф қилади ва Улла рози бўлади. Юргенни севиб қолган аёл футболга ҳам меҳр қўяди ва хатто болалар учун "Том ва сеҳрли футбол" китобини ёзади.


"Ливерпуль" Чемпионлар Кубогини Англияга олиб келганида, Юргеннинг хотини ушбу ғалабани мухлислар билан бирга нишонлаган.


Карла Симеоне

Актриса ва модель Карла Перейра Диегодан 16 ёшга кичик. У Аргентинада туғилган, аммо сўнгги ўн йил Испанияда истиқомат қилмоқда. 2014 йил "Атлетико" устози биринчи хотини Каролина Бальдини билан ажрашганда, Карла Диего билан танишган эди. 


Икки йил ўтиб Карло Симеонега қизалоқ Франческуни дунёга келтирди, 2019 йилда эса Валентинани. Диего ва Карла ўз муносабатларини 2019 йилда расмийлаштириб, тўй қилишган.


Ҳозир жуфтлик Мадридда бирга яшайди. Карла телевиденияда ишлайди ва фильмларда суратга тушади. Диего уни ҳимоячи фаришта деб атайди.


Кристина Гвардиола

https://championat.asia/upload/storage/562870_original.jpg

Пеп Кристина Серра билан ўсмирликда, кийим дўконида танишиб қолишган. Ушбу жуфтлик 20 йилдан ортиқ бирга яшаган бўлсада, уларнинг тўйин 2014 йилда бўлиб ўтган. Кристина ОАВ билан мулоқот қилмасликка ҳаракат қилади.


Кристина Пепга уч нафар фарзанд туғиб берган: Мария, Мариуса ва Валентина. Айтганча, айнан Серра Гвардиолани замонавий кийинишга ўргатган. Барселонадаги улар танишган бутик ҳозиргача ишлашда давом этади ва айни дамда дўкон Кристинага тегишли.


2017 йилда Гвардиоланинг хотини "Манчестер Арена"да ўтган Ариана Гранде концертида Манчестер терактини бошидан ўтказган. Бу ҳақида Пеп "BBC Radio"га интервью берган:


"Ўғлим билан уйда эдим, хотиним эса қизларим билан концертда. Омадимиз келган экан. Афсуски, кўпчилик жароҳат олди. Хотиним менга қўнғироқ қилди, аммо алоқа узилиб қолди. У менга нимадир содир бўлганини айтиб, қаергадир югуришаётгани ҳақида гапираётганди ва қўнғироқ узилди" - деганди Гвардиола.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика