UZ

Сўнгги янгиликлар

14:56Карикатура: Почеттинони "Тоттенхэм"дан ҳайдашди  0 14:38Сречко Катанец Ироқни тарк этди, бунга сабаб уч ойдан бери маош олмаётгани  2 14:30Футболни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ишлаб чиқилаётган Президент фармонини такомиллаштириш муҳокамага қўйилди  11 14:24Жами трансферларига энг кўп пул сарфланган футболчилар (1-10 ўринлар)  8 14:08Элдор Шомуродов - тўпурарлар пойгасида иккинчи  22 14:00Одил Аҳмедов: "Шунақа ўйинларда кўпроқ гол уриш керак эди"  19 13:55Моуриньо АПЛга қайтди! Энди буёғи анчагина қизиқ бўлади  16 13:52ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон, Туркманистон етакчи ва бошқа гуруҳлардаги вазият  16 13:42Olamsport: ММА юлдузи фаолиятини якунлади, эронлик "Халк" қўлқопсиз жангда дебют қилди  0 13:30Мойзе Кин жиддий оҳангда отасидан ҳаётига аралашмасликни сўради  4 13:05Карикатура: Почеттинонинг "Тоттенхэм"даги фаолияти ҳақида қисқача  9 13:00Фаластин дарвозабони: "Ўзбекистон биздан яхшироқ ўйнади"  6 12:42Россия Премьер-лигасидаги уччовлон легионеримиз  13 12:30Ўзбекистон - Фаластин. Мухлислар ГАЛЕРЕЯси  8 12:11Tренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома бериш механизмини соддалаштирилиб, тренерларнинг маоши оширилади  1

MLS. Мусобақада танаффус ёхуд АҚШдаги етти жаҳон юлдузи ҳақида Янгиликлар

MLS. Мусобақада танаффус ёхуд АҚШдаги етти жаҳон юлдузи ҳақида

MLS лигасида ўйнаётган энг машҳур юлдузлар ҳақида маълумотлар берамиз.

"Кичкина раққос"

Дастлаб, шарқий минтақа чемпионларидан бошлаймиз. Нью-Йорк шаҳри бош жамоаси таркибида ҳаракат қиладиган энг ёши улуғ футболчи бу Максимиллиано Николас Моралес. Тажрибали ярим ҳимоячи 1987 йилнинг 27 февраль санасида Аргентинанинг Гранадеро Бегорриа шаҳарчасида туғилган. Фаолияти давомида ҳозиргача 6 та клуб шарафини ҳимоя қилган. Россиянинг "Москва" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади ва олтита учрашувда майдонга тушган. Кейинчалик, Мексика чемпионатига йўл олган ва у ерда "Леон" сафида 35 та ўйинда 7 гол уриб, 10 ассистни амалга оширган. Шундан сўнг, Испаниянинг қуйи дивизион вакили "Расинг"да 84 та ўйинда 15 гол ва 9 самарали пасга муаллифлик қилган. "Атлетико Велес Сарсфилд" клубида 98 учрашувда 25 та тўп киритиб, 22 голга ассистентлик қилган. 2011 йилдан бошлаб, Италия "А" сериясининг доимий иштирокчиси ва сўнгги йилларда еврокубоклар йўлланмаси учун курашиб, юқори ўринларга даьвогар бўлиб келаётган "Аталанта" либосида 148 баҳсда 20 та гол урган ва 26 та ассистга эришган. Хаттоки, қисқа вақт ичида етакчига айланган ва бир неча йиллар жамоага сардорлик ҳам қилган. Халқаро миқёсида, "Аргентина U-20" жамоасида 16 учрашувда қатнашган ва 5 та гол уришга эришган. Миллий терма жамоада эса, Бергамога кўчиб ўтган йили баҳорда йиғинга чақирилган ва бор йўғи битта ўйинда майдонга тушган. Ўшанда, аргентиналиклар "Венесуэла" билан ўртоқлик доирасида беллашишган ва бу ўйинда Макси майдонда 55 дақиқа ҳаракат қилган. Бўйи 160 сантиметрга тенг бўлган вингер 2017 йилнинг 15 февраль куни эркин агент сифатида "Нью-Йорк Сити" сафига бориб қўшилди. Футболчи ҳозирга қадар жамоа таркибида 99 учрашувда майдонга тушиб, 23 та тўп киритган ва 32 голли пасни амалга оширган. Ҳа, гранадеролик яқинда клубдаги юбилей ўйинини ўтказиши кутилмоқда. Жорий мавсумда, 32 ёшли хавбек 29 баҳсда қатнашди ва 7 та гол урди. Яна шуни таькидлаб ўтиш жоизки, Мессининг прототипи бўлган Моралес голни нишонлаш борасида ўз услубига эга. У агар майдонда муваффақият қозонса, ватанида машҳур бўлган рақсни намойиш этиб беради.


Маҳаллий машҳур баҳайбат кипер

Мусобақанинг амалдаги чемпиони "Атланта" ва АҚШ миллий терма жамоаси асосий дарвозабони Брэд Гузан 1984 йилнинг 9 сентабрь куни таваллуд топган. Узоқ йиллик фаолияти давомида нақ 5 та клубда ўйнаган. "Чикаго Файр" тарбияланувчиси бўлсада, асосий жамоада бирорта ҳам учрашувда қатнашмаган. Гузан "Миддлсбро" таркибида 14 ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол қўйиб юборган ва 4 та баҳсда дарвозасини даҳлсиз сақлаб қолган. "Халл Сити" сафида 16 учрашувда қатнашиб, 14 та гол ўтказган ва бу сафар ўсишга эришган - 5 та қуруқ ўйин. Кейин, ватанига қайтишга қарор қилди ва "Чивас" шарафини 83 ўйинда ҳимоя қилиб, ўз дарвозасидан 116 та гол олиб чиққан. Қуруқ ўйинлар бўйича эса, сезиларли кўтарилиш - 26. Орадаги қисқа танаффусдан сўнг, "Астон Вилла"га кўчиб ўтди ва аввалига, U-23 тоифасидаги ёшлар жамоасида тўрт ўйиннинг иккитасида рақибларга гол уриш учун имкон бермади. Асосий жамоа таркибида эса, Англия Премьер-лигасида 154 учрашувда майдонга тушди ва бу орқали катта тажриба тўплади. Жамоадаги умумий ўйинлари сони 171 та. Шуларнинг 35 тасида Брэд дарвозасини даҳлсиз сақлай олган. Бироқ, ўз постидан жуда кўп - 275 та тўп олиб чиққан. Туманли ўлкада супер форвардларга эга бўлган даҳшатли жамоалар борлигини ҳисобга олсак, бу чакки натижа эмас. 2017 йилнинг 10 июлидан бери, маҳаллий Атланта шаҳри жамоаси дарвозасини қўриқлаб келмоқда. Ҳозиргача, 95 учрашув ўтказган ва 105 та гол қўйиб юборган. Лекин, шунга қарамай фахрий кипер статистик кўрсаткичлар бўйича ўсиб бормоқда - 39 та қуруқ ўйин. Миллий терма жамоада 62 учрашув ўтказган. Айни пайтда, гарчи 35 ёшни уриб қўйган бўлса ҳам асосий таркибдаги ўрнини ҳеч кимга бермай келмоқда.


"Шрек" лақабли ҳужумчи

Бутун дунё футбол оламида кўпчиликка маьлум ва машҳур бўлган ва ташқи кўриниши туфайли мухлис-у мутахассислар томонидан пешонасига "шрек" тахаллуси ёпиштирилган Уэйн Руни 1985 йилнинг 24 октябр куни Англиянинг Ливерпуль шаҳрида туғилган. "Эвертон" тарбияланувчиси. Ёрқин фаолияти давомида бор йўғи 3 та клуб либосини кийган. У "Эвертон" жамоасида 117 ўйин ўтказиб, 28 та гол урган ва 4 та ассистни амалга оширган. Катта-катта муваффақиятларни қўлга киритган жонажон клуби "Манчестер Юнайтед" сафида 559 учрашувда майдонга тушган ва 253 та голдан хирмон ясаган ҳамда жамоадошларига 146 та самарали пас берган. 2018 йилнинг 10 июлидан "Ди Си Юнайтед" аьзоси сифатида 51 та баҳсда қатнашиб, 28 гол ва 4 ассистга эришган. Сўнгги вақтларда, Руни ватанига қайтиши, қуйи лига вакили "Дерби Каунти" билан шартнома имзолагани ва хатто клубдаги рақамини ҳам танлаб бўлгани ҳақида ОАВларида хабарлар чиққанди.



Эрта сўнгган юлдуз


16 ёшидаёқ "Барселона" тарихида майдонга тушган энг ёш футболчи бўлган кенг жамоатчилик томонидан иккинчи Месси сифатида қаралган ва кўпчилик мутахассислар юлдуз даражасига чиқишини таҳмин қилган Боян Кркич 1990 йилнинг 28 август куни Испаниянинг Линьола номли сўлим гўшасида таваллуд топган. "Барселона" тарбияланувчиси. Футболчи сифатида бир қатор топ-чемпионатлардаги кучли саккизта жамоа шарафини ҳимоя қилган. Юқори савияли ўйинларини "кўк-анорранглилар" сафида намойиш этган ҳужумчи жамоа таркибида 163 ўйинда 41 та гол ва 19 та ассистни амалга оширган. Туманли ўлкадаги бир неча йиллик фаолияти давомида "Сток Сити" либосида 85 та баҳсда қатнашиб, 16 гол ва 3 та самарали пас қайд этган. Ҳужумчи Италия "А" сериясида иккита клубда ўйнаган. "Рома"да 37 учрашувда 7 та гол ва битта ассистга эришган. "Милан" таркибида 27 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол ва шунча голли узатма муаллифига айланган. Амстердамнинг "Аякс" жамоаси сафида 32 учрашув ўтказиб, 5 та гол 6 та ассистга эришган. Шундан кейин, орада яна Испанияга қайтди ва "Депортиво Алавес"да 15 баҳсда битта гол урди. Ниҳоят, Германияга ҳам саёхат қилди ва "Майнц" учун 11 ўйинда биттадан гол ва самарали пасни амалга оширди. Жорий йилнинг 7 августидан "Монреаль" таркибида ўйнаб келмоқда. Ҳозирча унинг ҳисобида 10 та учрашувда 3 гол бор. Эндиликда футболчи аввалги мавқейини тиклаш мақсадида ўз устида тинмай меҳнат қилмоқда ва секин-аста ўз самарасини бера бошлади. Кркич гол уришни бошлади!



Асли праялик дриблинг устаси

Ўз вақтида, Европанинг энг кучли чемпионатларидан бири бўлган Англия Премьер-лигасидаги ҳимоячиларни юқори даражали дриблинги орқали кўп марта доғда қолдирган ва миллионлаб ишқибозларнинг ҳайрат уммонига ғарқ бўлишларини сабабчиси майдонда финт ишлатишни хуш кўрувчи Луиш Нани 1986 йилнинг 17 ноябрида Кабо-Верденинг кичкинагина Прая шаҳрида дунёга келган. Аммо, сиёсий муаммоларга кўра Португалияга кўчиб ўтган ва шу давлат фуқаросига айланган. Фаолияти давомида олтита клубда ўйнаган. "Спортинг" тарбияланувчиси ҳисобланади. Лиссабонликлар таркибида 131 та ўйинда майдонга тушиб, 31 гол ва 25 самарали пасга муаллифлик қилган. Кейинчалик, "Манчестер Юнайтед" томонидан 25 миллион еврога сотиб олинган хавбек жамоа сафида 230 учрашув ўтказиб, 40 та гол ва 73 та ассистни амалга оширган. Бундан тўрт йил муқаддам Сер Алекс "МЮ" мураббийлигидан кетганидан сўнг, арзимаган пул эвазига "Фенербахче"га бериб юборилди. Ўтган вақт мобайнида фаолиятида пасайиш кузатилган футболчи турк клубида 47 баҳсда қатнашиб, 12 та гол ва 13 та ассист қайд этди. Испанияда "Валенсия" учун 26 ўйинда 5 гол ва 8 ассистга эришган. Америкага келишидан олдин, Италиянинг "Лацио" сафида 24 учрашувда учта гол ва шерикларига шунча самарали пас берган. Айни пайтда, жорий йилнинг 18 февралидан "Орландо Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва ўтказилган 33 ўйинда 12 та гол ва 6 та ассист муаллифи бўлди.



Бетакрор футболчи Ибра

Борган жойида ҳар қандай муҳит бўлишидан қатьий назар, жуда тез киришиб кетиш орқали етакчиликни ҳеч қаерда ҳеч кимга бермай келаётган тиниб-тинчимас супер форвард Златан Ибрагимович 1981 йилнинг 3 октябрида Швециянинг Малмё шаҳрида туғилган. "Малмё" тарбияланувчиси. Ҳужумчи "Аякс" таркибида 110 ўйинда майдонга тушиб, 48 гол ва 15 ассист қайд этган. Италиянинг бир-бирига ашаддий душман бўлган икки жамоасида ҳам ўйнаган. "Интер"да 117 учрашувда 66 та гол ва 30 та ассистга эришган. "Милан" сафида эса, 85 баҳсда қатнашган ва 56 тўп киритиб, 24 самарали пас берган. Шунингдек, "Ювентус" либосида 92 ўйинда 26 гол ва 7 фойдали узатмага муаллифлик қилган. Гарчи, "Барселона"даги ўйинлари бутун футбол жамоатчилиги томонидан танқид остига олинган бўлсада, форвард бу ерда ҳам сермаҳсул ўйнаган. У Испанияда 46 баҳсда қатнашиб, 22 та гол ва 13 ассистни амалга оширган. Энг кўп голини Париж шаҳри бош жамоасида киритган. ПСЖда 180 ўйинда 156 гол ва 61 самарали пасга муаллифлик қилган. "Манчестер Юнайтед" либосини ҳам кийишга эришди ва 53 ўйинда 29 гол уриб, жамоадошларига 10 та самарали узатма берди. Ваниҳоят, ўтган йилнинг 23 мартидан "ЛА Гэлакси"да 56 учрашувда қатнашган ва ҳозирча 52 та гол урган, 14 та ассистга эришган. Швеция миллий жамоасида эса, 116 ўйинда 62 та тўп киритган.



АҚШ маҳаллий лигасининг янги юлдузи

Бир пайтлар, туманли ўлкага ташриф буюрган ва кўпчилик мухлис-у мутахассислар томонидан "Арсенал"нинг етукчиси бўлиши таҳмин қилинган Карлос Вела 1989 йилнинг 1 мартида Мексикада таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини "Саламанка"да бошлаган ва ушбу клуб асосий жамоасида битта ўйин ўтказган. "Осасуна" таркибида 33 ўйин ўтказиб, 3 гол ва 4 ассистга эришган. "Реал Сосьедад" сафида нақ 250 учрашувда майдонга тушиб, 73 та гол ва 45 та самарали узатмани ўз номига ёздириб қўйган. "Вест Бромвич"даги қисқагина фаолиятида 8 ўйинда 2 гол ва битта ассист қайд этган. "Арсенал"да эса, у кутилмаганда 64 баҳсда қатнашиб, бор йўғи 11 та гол ва 10 та самарали пас берган. Ўтган йил бошидан бери, "Лос-Анжелес" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва жамоаси билан минтақа чемпионлигини қўлга киритди. Эьтиборлиси, ҳужумчи АҚШда иккинчи ёшлигини ўтказмоқда. У 65 ўйинда 51 гол ва 22 ассистга эришган. Халқаро миқёсда, Вела Мексика миллий терма жамоаси учун 72 ўйинда 19 та гол урди. Эслатиб ўтамиз, футболчи жорий мавсумда лига бош тўпурари бўлишга асосий даьвогар бўлиб турибди.



Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг