UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  4 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  4 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  7 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  10 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0

Mixed Zone. Зион Сузуки: "Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлади" Янгиликлар

Mixed Zone. Зион Сузуки: "Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлади"

Юртимизда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионати 1-тур учрашувлари якунланди.

Мусобақа фаворитларидан бири саналган Япония биринчи турда БААга қарши майдонга чиқди. 

Қизиқарли кечган баҳсда Го Оива шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг ўйин қаҳрамонлари дан бири Япония U-23 жамоаси дарвозабони Зион Сузуки билан суҳбатлашдик.


- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Бугун жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлимда биз тўпни жуда кўп йўқотдик. Иккинчи бўлимда гол урдик, аммо мен хато қилиб қўйдим. Ғалаба қозонган бўлсам-да, ўз устимда ҳали кўп ишлашим кераклигини тушундим.

- Пенальтини қайтариб қолишингиздан олдин сиздан қандай ҳаёллар ўтди?

- Биринчидан, мен фикримни бир жойга жамладим ва рақиб ўйинчисини қайси тарафга тепишини тахмин қилдим.

- Кейинги рақибларингиз Саудия Арабистони ва Тожикистон ҳақида нима дея олсиз?

- Бугунги ўйин кейинги ўйинимизга қараганда қийинроқ бўлса керак деб ўйлайман, чунки биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлади. Бизда икки кун вақт бор ва тикланиб, бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратишимиз зарур.


Учқун Азимов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика