"Mixed zone". Умарали Раҳмоналиев: "Бунёдкор"га омад етишмаётганди"

Iskandarov Abdulaziz
30 июн 2022
"Бунёдкор" Суперлиганинг 13-турида "Пахтакор"ни сафарда енгди (3:2).



Пойтахт дербисининг асосий қаҳрамонларидан бири "қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев бўлди. "Пахтакор" дарвозасига 2 та гол урган иқтидорли футболчининг фикрлари билан қизиқдик:

"Тошкент дербиси ҳар доимгидек қизиқ ўтди. Бугун қийин бўлишини билардик. Лекин мураббийларимиз рақибни яхши ўрганганликлари бизга қўл келди. Шукр, ўйлаган режаларимизнинг барчаси амалга ошди ва ғалаба қозондик",- дейди Умарали Раҳмоналиев. 


- "Бунёдкор" 2-таймда ажойиб футбол кўрсатди. Олдинги ўйинларда жамоага нима етишмаётганди?

- Фақат омад деб ўйлайман. Вазиятларни якунлаш борасида жиддий муаммоларга дуч келаётган эдик.

- Сизни таянч нуқтасида ҳам кўрганмиз. Ўзизнгиз учун ҳимояга ихтисослашиш қулайми ёки ҳужумга?

- Ўзимни кўпроқ олдинги чизиқда яхши ҳис қиламан. Жамоага ҳам ҳужум ортида кўпроқ фойдам тегса керак.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia