"Mixed zone". Жасур Жалолиддинов: "Характер кўрсатдик"

Alisher
12 июн 2022
Кеча U-23 Осиё Кубоги 1/4 финали доирасидаги Ўзбекистон – Ироқ (2:2, пенальтилар сериясида 3:2) ўйини бўлиб ўтди.

"Тезкор гол режалаштиримизга яхшигина таъсир қилди. Шундай вазиятларда қандай жамоа эканлигимизни, иродамизни кўрсатишимиз керак эди. Мухлислар 10 киши бўлиб қолганимизни билинтиришмади. Ҳар дақиқада бизни олдинга боришга мажбур қилишди", - дейди Жасур Жалолиддинов.


- Пенальтилар сериясида ғалаба қозонишимизга ишонч қай даражада эди?

- Қўрқув йўқ эди. Жамоадаги ҳар бир футболчи ғалабадан бошқа нарса ҳақида ўйлагани йўқ.

- Ўйин давомида асабийлашиш ҳолатлари кўп кузатилди. Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳакамлар ўз ишини бажарди. Бу - футбол. Ҳиссиётларни гоҳида жиловлаш қийин. Шуниси билан футбол қизиқ. 

- Йўқотишлар ҳақида...

- Захирамизда сафдан чиққанларнинг ўрнини тўлдирадиган футболчилар бор. Кучли томонимиз ҳам шунда, деб ўйлайман. Абдувоҳид Неъматов, Владимир Назаров барча бир-бирини қўллаб-қувватлайди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia