UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  6 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  13 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

"Mixed zone". Абдурауф Бўриев: "Ироқнинг провокациясига эътибор берилмаса, кубок Ўзбекистонда қолади" Янгиликлар

"Mixed zone". Абдурауф Бўриев: "Ироқнинг провокациясига эътибор берилмаса, кубок Ўзбекистонда қолади"

"Олимпик" Суперлиганинг навбатдаги турида ОКМК билан куч синашди (0:1).

Мазкур учрашувдан сўнг "Олимпик" ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев фикрларини билдириб ўтди.

- "Олимпик" дастлабки икки турни юқори кайфиятда ўтказган эди. Лекин бугун кўп нарса ўхшагани йўқ...

- Омад етишмади, деб ўйлайман. Вазиятларни якунига етказишда хатоларимиз бўлди. Айрим паллаларда рақибдан устунлик қилган бўлсакда, гол ура олмадик. 

- Жамоадаги футболчиларда ҳали ҳам қиззиқонлик, шошқалоқлик бордек. Карточкалар кўп бўляпти. Бу омил салбий таъсир қилмайдими? Бугун ҳам йўқотишлар ўрни сезилди...

- Ўйин темпини ҳакамлар бошқаради. Агар ўйин темпини бир маромида олиб боришса, карточкалар бўлмайди. Ўтган ўйинда ҳам шундай ҳолат кузатилди. 

- U-20 терма жамоамиз финалда Ироқ билан ўйнайди. Финал ҳақида ҳам, Ироқ ҳақида ҳам тасаввурга эгасиз...

- Бир нарсани айтишим мумкинки, финал унгача босиб ўтилган йўлдан фарқ қилади. Алоҳида тайёргарлик талаб этилади. Укаларимга рақибни ҳурмат қилиб майдонга тушишларини, провакацияга учмасликларини маслаҳат берган бўлардим. Ироқ провакациясига эътибор берилмаса, кубок Ўзбекистонда қолади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика