UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 0:2 (матнли трансляция)  162 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  0 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  22 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  10 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1

"Mixed zone". Абдурауф Бўриев: "Ироқнинг провокациясига эътибор берилмаса, кубок Ўзбекистонда қолади" Янгиликлар

"Mixed zone". Абдурауф Бўриев: "Ироқнинг провокациясига эътибор берилмаса, кубок Ўзбекистонда қолади"

"Олимпик" Суперлиганинг навбатдаги турида ОКМК билан куч синашди (0:1).

Мазкур учрашувдан сўнг "Олимпик" ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев фикрларини билдириб ўтди.

- "Олимпик" дастлабки икки турни юқори кайфиятда ўтказган эди. Лекин бугун кўп нарса ўхшагани йўқ...

- Омад етишмади, деб ўйлайман. Вазиятларни якунига етказишда хатоларимиз бўлди. Айрим паллаларда рақибдан устунлик қилган бўлсакда, гол ура олмадик. 

- Жамоадаги футболчиларда ҳали ҳам қиззиқонлик, шошқалоқлик бордек. Карточкалар кўп бўляпти. Бу омил салбий таъсир қилмайдими? Бугун ҳам йўқотишлар ўрни сезилди...

- Ўйин темпини ҳакамлар бошқаради. Агар ўйин темпини бир маромида олиб боришса, карточкалар бўлмайди. Ўтган ўйинда ҳам шундай ҳолат кузатилди. 

- U-20 терма жамоамиз финалда Ироқ билан ўйнайди. Финал ҳақида ҳам, Ироқ ҳақида ҳам тасаввурга эгасиз...

- Бир нарсани айтишим мумкинки, финал унгача босиб ўтилган йўлдан фарқ қилади. Алоҳида тайёргарлик талаб этилади. Укаларимга рақибни ҳурмат қилиб майдонга тушишларини, провакацияга учмасликларини маслаҳат берган бўлардим. Ироқ провакациясига эътибор берилмаса, кубок Ўзбекистонда қолади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика