

28 ёшли сербиялик ҳужумчи учрашувнинг 72-дақиқасида ҳакам Крис Кавангани туртиб юборгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олганди. Англия Футбол ассоциацияси Митровичнинг ҳолатида стандарт 3 ўйинлик дисквалификацияни етарли эмас деб ҳисоблади.
Жорий мавсум Митрович клуб сафида барча турнирларда 25 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



