UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  2 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  3 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  3 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  4 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  15 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

Миржалол Қосимов: "Озарбайжонга қарши ғалаба учун ўйнаймиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Озарбайжонга қарши ғалаба учун ўйнаймиз"

Озарбайжон – Ўзбекистон учрашувидан олдин терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
“Эртага икки жамоа учун ҳам муҳим ўйин бўлади. Сабаби Озарбайжон Евро-2016 саралашига тайёргарлик кўрмоқда. Биз эса Осиё ўйинларига ҳозирлик кўраяпмиз. Ўйлайманки эртага иккала жамоа ижросидаги чиройли футбол гувоҳи бўласиз”, - деб гап бошлади Қосимов.

- Эртага Озарбайжон терма жамоаси сафида “Карабах” ва “Нефтчи Боку” клубларидан футболчилар майдонга туша олишмайди. Бу сизнинг жамоаингиз учун фойдами?
- Йўқ бундай деб ўйламиман. Чунки эртага “Нефтчи” ва “Карабах” Европа лигаси саралашида ўйнашади. Эртанги ўйинда ҳар икки жамоанинг ҳам ўз мақсади бор ва иккала жамоа ҳам ўз вазифаси устида ишлайди. Ўртоқлик учрашувларида янги уйинчиларга ҳам кўпроқ имкон бериш керак.



- Озарбайжонни Европа чемпионати саралашидаги рақибларига қандай баҳо берасиз?
- Очиғини айтаман рақибларнинг барчаси кучли жамоалар. Масалан, Норвегия жисмонан кучли футбол кўрсатади. Италия ақлли ва гуруҳ фаворити. Умуман барча жамоалар ўз услубига эга.

- Озарбайжоннинг ўйини қайси жамоага ўхшайди?
- Озарбайжон терма жамоаси ўз услубига эга ва техникага кўпроқ эътибор беради. АҚШга қарши ўйиниларни кўрдим гарчи ютқазган бўлсангизда жуда чиройли ва техник ўйин намойиш этдингиз.

- Эртанги ўйиннинг натижаси сиз учун қанчалик муҳим?
- Ҳар қандай ўйинда ҳам ғалаба муҳим саналади, айниқса терма жамоалар миқиёсида.

- Ҳозирги Озарбайжон сафида қайси футболчини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлар эдингиз?
- АҚШга қарши ўйинда таркибдаги 7-рақамда ўйнаган футболчи (Вагиф Жавадов) жуда яхши ҳаракат қилди. Айнан  

- Бокуга нечта футболчи билан келдингиз?
- Биз Озарбайжонга 20 нафар футболчи билан келдик. Уларнинг аксарияти ёшлар. Олдимизда Осиё ўйинлари турибди. Шу боис ҳам барча эътибор айнан шу ёшларга қаратилмоқда.

- Сўнгги пайтларда терма жамоага Баҳодир Насимовни чақирмаяпсиз. Бунга сабаб нима?
- Айтганимдек ҳозирда Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраяпмиз. Бундан ташқари у охирги ойларда ўйин амалиётига эга эмас.

- Агар Озарбайжон Осиёда бўлганида нимадан умид қилса бўлар эди?
- Шубҳасиз Осиёда юқори поғоналарда юрар эди. Фурсатдан фойдаланиб Озарбайжонга 2016 йил Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатига йўл олишини тилаб қоламан.


Абдураҳмон Фозилов
Боку шаҳридан championat.asia учун махсус
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика