UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  0 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  1 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  11 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  50 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38

Миржалол Қосимов: "Эртага ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Эртага ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган «Фулад» - «Бунёдкор» учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ва ярим ҳимоячи Сардор Рашидов иштирок этди.
- «Фулад» - жуда яхши жамоа. Ҳали гуруҳдан чиқиш имкониятимиз бор. Бундан фойдаланишимиз шарт. Олдинги йилларда биринчи даврада 2 очко тўплаб кейин вазиятни ижобий томонга бура олгандик. Бу мавсумни Саудия Арабистонидаги дуранг ўйини билан бошладик. Кейин уйдаги икки ўйинда муҳим очколарни бой бердик. Энди сафарда бой берилган очколарни ўрнини қоплаш керак. Янги мавсумдан олдин таркибимизда катта ўзгаришлар бўлиб ўтди. «Фулад» сафида ажойиб футболчилар мавжуд. Жамоа бежизга Эронда чемпионлик учун курашмаяпти. ОЧЛдаги ёқимли анъанамизни давом эттириш учун ғалаба қозонишимиз шарт, - дейди Миржалол Қосимов.
 
- «Фулад» - кучли рақиб. Тошкентда «Фулад» билан дуранг ўйнагандик. Ўша баҳсда ғалаба қозонишимиз керак эди. Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмаганди, иккинчи бўлимда ўзимизга келгандик. Бу ерга ғалаба учун келдик, - дейди Сардор Рашидов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика