Миржалол Қурбонов: "Голим жамоага ёрдам бермади"

Narzulla Saydullayev
1 май 2016, 15:30
Кеча бўлиб ўтган “Металлург” – “Қўқон-1912” ўйинидан сўнг Қўқонликлар ҳимоячиси Миржалол Қурбоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

-  Биз  ўйинни жуда яхши бошладик. Мураббийларимиз бу жамоа билан бемалол ўйнаса бўлишини уқтиришган эди. “Қўқон-1912”  таркибидаги илк голимни киритганимдан хурсандман. Бироқ бу голим жамоага ёрдам беролмади. Биз 2-бўлимда қисқа вақт ичида иккита гол ўтказвориб мушкул аҳволга тушиб қолдик. Энди навбатдаги ўйинларда бу вазиятдан чиқиб кетишимиз керак, - дейди Қурбонов.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia