UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  5 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12

Миржалол Қосимовни биринчи марта мағлуб этган Ҳамиджон Актамов ўйиндан кейин нималар деди? Янгиликлар

Миржалол Қосимовни биринчи марта мағлуб этган Ҳамиджон Актамов ўйиндан кейин нималар деди?

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК учрашувидан кейин мезбонлар устози Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Рақибимиз Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа эди. Қосимовни ўзимга устоз деб биламан. Ўйиндан олдин озгина ҳаяжон бор эди.

Биринчи тур ва иккинчи тур ўртасида танаффус юзага келгани боис яна кичик йиғин ўтказишга мажбур бўлдик. Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди, буни уддаладик", - дейди Ҳамиджон Актамов.

- Бугун Медина Смит дебют қилди ва гол урди. У ҳақида гапириб беринг.
- Бу футболчини Туркиядаги йиғинда эканлигимизда унинг ўйинини кўрдим ва жамоага таклиф қилдим. Смит 1998 йилда туғилган, 21 ёшда. Никарагуада биздаги каби шароитлар йўқ. Ўйинлари ёмон эмас, ҳали бундан ҳам яхши ўйнайди.

- "Қизилқум" ўз легионерларини узоқ вақт сақлаб қолади. Бунга сабаб нима?

- Билмадим. Тўғри иш олиб бораяпмиз, балки шунгадир. Лекин бизда "отни калласидек" пул йўқ. Ўтган йилдан қолган мукофот пуллари ҳам бор. Футбол энди шундай, бугун бизда байрам. Байрамни давом эттириш учун ҳаракат қиламиз. Устозим Ислом Аҳмедовга чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Жамоамиз шундай шаклланишига Аҳмедовнинг хиссаси катта эди.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика