UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  6 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  1 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  30 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  12 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1

Миржалол Қосимов: "Сабрнинг таги роҳат" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Сабрнинг таги роҳат"

Суперлиганинг 13-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Жамоа мен хоҳлаган ўйинни иккинчи бўлимда намойиш этди. Биринчи таймда эса ўйинимиз чиқмади. Танаффусдан кейин ўйинни кучайтира олдик. Аммо натижани яхшилай олмадик. Ҳали чемпионат узун. Ўйлайманки, иккинчи бўлимдаги ўйинимизни қолган баҳсларда давом эттирамиз.

Футболчиларга бугун стадионга кўплаб мухлислар келишини таъкидлаб, футболдан роҳатланиб ўйнашни уқтиргандим. Нега биринчи бўлимда кам ўрнимдан турдим? Кайфиятим йўқ эди? Йўқ, шунчаки оғиз очишни кутиб тургандим. Шу боисдан ҳам ўйин давомида мени туришга мажбур қилмасликни футболчилардан сўрагандим. Аммо барибир кейинчалик ўрнимдан туришга мажбур бўлдим. Лекин буни бугунги ўйинга умуман алоқаси йўқ. Тўғри, жамоадаги футболчилар орасида рузадорлар бор. Нафақат футболчилар, балки мураббий ва клуб ходимлари ҳам барча қатори рузадор.

Мукофот пуллари? Жамоамизда мукофот пуллари бекор қилингани ҳақидаги хабар қаердан пайдо бўлганини билмайман. Аммо футболчилар ҳали умуман мукофот пулларини олишгани йўқ. Майли, сабр қиламиз. Сабрни таги роҳат.


Анвар Ғофуров: "Қийин учрашув бўлди. Биринчи бўлимда кўнгилдагидек ўйнолмадик. Иккинчи таймда эса ўйинни кучайтира олдик. Лекин бу камлик қилди. Учрашувдан кейин мураббийлар билан ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз".


Рейтинг: +88   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика