UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  0 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  1 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0

Миржалол Қосимов Олимпия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга номзод Янгиликлар

Миржалол Қосимов Олимпия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга номзод

Куни кеча ЎФФ вакиллари ва олий лиганинг айрим мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.

Унда ЎФФ вакиллари лига мураббийларидан терма жамоага номзод футболчилар борасида суҳбат олиб борганлар. Ҳар бир мураббий легионерларни қўшиб ўз таркибларини тақдим этишлари керак бўлган.

Айни пайтда терма жамоамизга хориждан мураббий изланмоқда. Катта эҳтимол билан у топилган ва шартнома борасида музокара кетаётган бўлиши керак.

Энг сўнгги маълумотларга кўра Миржалол Қосимовга олимпия терма жамоаси топширилиши мумкин. "Бунёдкор" эса олимпия терма жамоасининг базаси сифатида шакллантирилади.

Токио-2020да Олимпия терма жамоасининг иштирок этишини таъминлаш йўлида ПФЛга 2018 йилги мавсумда ҳар бир олий лига жамоаси сафида 1997 йилда таваллуд топган футболчи (21 ёш) тушиши шарт қилиб қўйилиши ҳакида таклифлар берилаяпти. Мазкур таклифни сайтимиз ҳам бир неча маротаба мақола кўринишида бериб борган.

Шунингдек, куни кеча Чиғатой ўқув йиғин машғулотлари базасида фаолият юритган гуруҳ аъзолари ўз вазифасидан озод этилган. Чиғатой базаси ҳам янгидан реконструкция қилиниш учун ёпилиш эҳтимоли мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, узоқ танаффусдан сўнг 2008 йил Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини Осиё чемпионатида муваффақиятли тўп тепиши ва финал йўлланмасини қўлга киритишида, 18-19 ёшли футболчиларни "Шайхонтохур" клуби сафида биринчи лигада иштирок этгани фойда берган эди.


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика