UZ

Сўнгги янгиликлар

06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  3 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  2 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  2 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  18 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  15 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  11 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  34 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2

Миржалол Қосимов: "Мағлубиятдан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб, бизга далда бўлган ўзбекистонлик барча ишқибозларга катта раҳмат" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Мағлубиятдан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб, бизга далда бўлган ўзбекистонлик барча ишқибозларга катта раҳмат"

АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" (2:1) иштирокидаги ОЧЛ 3-тури доирасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов жамоанинг тарихий ғалабаси ва мағлубиятдан кейин уларга далда бўлган ишқибозлар ҳақида гапирди.

Миржалол Қосимов: "Авваламбор Ассалому алайкум. Фурсатдан фойдаланиб кеча туғилган кунини нишонлаган жамоамиз футболчиси Дилшод Жўраевни ва бугун таваллуд кунини нишонлайдиган ёрдамчи мураббий Хайрулла Каримовни жамоамиз номидан табриклайман. Уларга соғлик, оилавий бахт ва омад тилайман.  Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, икки жамоага ҳам ғалаба муҳим эди. Ютуқ иштиёқида майдонга тушгандик. Ўтган учрашувдаги мағлубиятга қарамасдан футболчилар ўйинга тўғри ёндашишди ва яхши тайёрланиб, ОЧЛ гуруҳ босқичидаги илк ғалабани тантана қилдик. Бу ҳам кичик тарих. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Ғалаба серияси очилганидан хурсандмиз. 

Рақиб "Шабаб Ал Аҳли" яхши, курашувчан ва шиддатли футбол намойиш этадиган жамоа. Ўйлашимча, бугунги ўйин яхши даражада ўтди. Иккинчи таймда жамоамиз ўйинни кучайтирди ва бу жиҳат беллашув якунига бориб ўз самарасини берди. Хурсандмиз. Лекин бу ғалабани эсдан чиқариб, кейинги баҳсга тайёргарлик кўриш керак. Ҳали ҳаммаси олдинда. Фурсатдан фойдаланиб бизга ишонган ва ўтган учрашувдаги мағлубиятга қарамасдан жамоамизни қўллаб-қувватлаб, далда бўлиб турган ўзбекистонлик барча футбол мухлисларига катта раҳмат айтамиз. Ва уларни ғалаба билан табриклаймиз. 

Камбэк? Мен нафақат ўйин сўнггида, балки учрашув аввалидан олдинга интилиш ва ғалаба учун курашишни кўрсатма бергандим. Ўйин сўнггига яқин ҳимояга ўтирмасдан ҳужумга кўпроқ интилиш кераклигини таъкидлагандим. Футболда 5 дақиқа ичида кўп нарса руй бериши ва воқеалар ривожи бутунлай ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Масалан, 1999 йилги ЕЧЛ финалини эслайлик. Ўшанда МЮ "Бавария" дарвозасига қўшиб берилган 3 дақиқа ичида 2та гол уриб, ғалабани илиб кетганди. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Шу боисдан ҳам қўшиб берилган дақиқаларни ҳимояда ўтказмасдан олдинга ўтишни таъкидладим. Камбэкларнинг сири йўқ. Кўп нарса хоҳиш ва иштиёққа боғлик. Футболни мажбуран ўйнаб бўлмайди".

Рейтинг: +72   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика