UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46РПЛ. ЦСКА учта қизил карточка кўрсатилган Москва дербисида "Спартак"га мағлуб бўлди, Файзуллаев 63 дақиқа ўйнади  4 00:45А Серия. "Милан" "Монца" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:10Жамшид Саидов: "Дарвозамизга киритилган илк гол кулгули бўлди, иккинчисида эса тўпни ўз дарвозамизга киритиб қўйдик"  1 23:2436 ёшли Марсело клубсиз қолди  2 22:58Лига 1. "Ланс" меҳмонда ПСЖга минимал ҳисобда мағлуб бўлди, Ҳусанов 60-дақиқада қизил карточка олди  69 22:41Икарди Ванда билан қайта бирга бўлиш учун Аргентина чемпионатига қайтишга тайёр  8 22:00А Серия. "Ювентус" "Удинезе" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:57АПЛ. "Ливерпуль"дан камбэк, "Ман Сити" эса меҳмонда мағлубиятга учради  14 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  9 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  8 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5

Миржалол Қосимов: "Ҳакамларга инсоф берсин" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ҳакамларга инсоф берсин"

"Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Қўқон-1912" жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Футболни иккита дарвозага ўйнайди. Бизнинг жамоа эса бир бўлим футбол ўйнади. Биринчи бўлимда "Қўқон-1912" жамоасининг ҳаракатларидан уларнинг мақсади кўриниб турганди. Биз эса куч ишлатмай футбол ўйнамоқчи бўлдик. Футболчилар осон ғалабага эришишни ўйлашди. Бу эса бизни қийин ҳолатга тушириб қўйди. Ўтказиб юборилган тезкор иккита гол жамоамиз руҳиятига таъсир қилди. Қисқа қилиб айтганда, биринчи бўлимда жамоамиз футбол ўйнамади. Кераксиз баҳслар, тортишувлар билан шуғалландик. Кераксиз жойда олинган карточкалар ва якунда бу четлатишга айланди.

Танаффусдан кейин ўйинни ўзгартиришга эришдик. Аммо бир киши кам бўлиб қолганимиз туфайли вазиятни ўнглай олмадик. Шунингдек, бир тайм футбол ўйнаб натижага эришиб бўлмайди. Ўйиндан кейин футболчиларга айнан шу хусусида гапирдим. Футболни ўйин бошланиши билан токи ҳакам хуштагига қадар ўйнаш лозим. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарамиз. Камчиликлар борасида ишлаймиз.

Қолаверса жамоамиз янада қийин шароитга тушиб қолади. Чунки бир неча нафар футболчиларимиз терма жамоалар ихтиёрига жўнаб кетишади. Қўл остимда қоладиган футболчилар билан имкон қадар олдимизга қўйилган мақсад сари интилишда давом этамиз.

Ҳакамлар? Ҳа, ўйин давомида кўп маротаба ҳакамга эътироз билдирдим. Бу фақат бугунги баҳсда эмас, балки кўп бора такрорланмоқда. Нима ҳам дердим, ҳакамларга инсоф берсин. Ҳакамларга қарайдиган қўмита бор, улар ўзлари тегишли чораларни кўришса керак. Биз эса футболимизни ўйнашимиз лозим. Ҳакамлар ҳам хато қилади. Лекин шуни айтиш керакки, ҳакам хуштаги билан жуда кўп маротаба ўйин темпини бузишга уринди. Шу асабга тегди. Яна бир вазиятда тўп рақиб футболчисини қўлига теккан бўлиши мумкин. Буни видеотасмада кўриш керак. Ўйлайманки, "Рефери-тайм"да бу вазият бўйича мутахассислар изоҳ беришади. Биз ҳам шу орқали пенальти бормиди ёки йўқлигини билиб оламиз.

Қуръада Равшан Эрматов билан бўлар-бўлмасга хуштак чалиб ўйинни тўхтавермасликни гаплашиб олинганди. Эрматовни ўзи Суперлигада энди европа ўйинлари сингари елкама-елка курашларга қўйиб бериш, футболчиларни ҳар бир йиқилганига хуштакни чалавермасликни айтганди. Бугун эса тескари ҳолат кузатилди. Бу эса ўйин темпига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Нафақат бизни, балки бу нарса футбол кўриш учун келган мухлисларни ҳам ғашига тегади. Европада елкама-елка курашларга қўйиб берилади. Футбол бу контактларга бой ўйин. Буни мураббийлар ҳам футболчиларга тушунтириб, ўз клубларида тарғиб қилишлари керак. Симуляция, сал тегинса ҳам йиқилавериш футбол сифатига таъсир қилади. Мухлисларга жанговор кураш, кескинлик қизиқ. Ҳакам эса хуштагини чалавериб ўйин темпини тушириб юборди. Елкама-елка урилиш бу нормал ҳолат футболда. Биз Суперлигада курашларга бой, жанговор футбол бўлишини айтгандик. Футболни курашсиз ўйнаб бўлмайди. Бу нарса бора-бора терма жамоага ҳам боради.

Акром Комилов? Футбол бу шашка эмас. Ўйинда контакт, агрессия бўлади. Футболни чин юракдан ўйнаш керак. Акром Комиловга ҳозир кийиниш хонасида алоҳида гапирдим. Жамоани оғир вазиятда қолдириш керак эмаслигини тушунтирдим. Тўғри, бу биринчи марта бўлаётгани йўқ.  Айниқса терма жамоа футболчиси жамоани қийин шароитда қолдирмаслиги лозим. Муҳими, футболчи бўлган воқеадан ўзи учун тўғри хулоса чиқариши керак. Шунчаки бу гаплар бир қулоғидан кириб, иккинчисидан чиқиб кетса, унда бу ҳолат яна такрорланаверади. Бу биринчи ёки иккинчи марта бўлаётгани йўқ. Бу нафақат бутун жамоанинг қилган меҳнати, балки оддий клуб ишчиси ва ходимларининг ҳам меҳнатини кўкка совуришга тенг. Футболчи буни тушуниб етиши лозим. Кийиниш хонасида яхшигина суҳбатлашиб олдим. Ўйлайманки, келажакда бундан тўғри хулоса чиқариб ҳаракат қилади.


Рейтинг: +77   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика