UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  9 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор"да рақобат йўқ" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор"да рақобат йўқ"

Олий лиганинг 14-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Бунёдкор" (4:2) учрашуви якунлангач ташкил этилган "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.
"Бухоро"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз умуман қовушмади. Иккинчи таймда ўзимизга келдик, аммо поезд кетиб бўлганди.

"Қўқон-1912"га қарши ўйиндан сўнг ўйинимиздан йигитлар ҳаёлан бугун ҳам ютиб бўлишганди. Жамоамизда рақобат йўқ, марказий ҳимоячиларимиз жуда бўш ўйнашди. Отабек Шукуров жиддий хато қилди, ҳимоячи бундай ўйнамаслиги керак. "Бухоро" 15 дақиқа ичида 3та гол уриб масалани ҳал қилиб қўйди.

Иккинчи давра олдидан таркибимизни кучайтирамиз. Чемиртаннинг тақдирини кейин ҳал қиламиз. Легионер олсак ҳам маҳаллий футболчилардан икки бош устун бўлиши керак. Агар ўзимизнинг йигитлардан устун бўлишмаса улардан наф йўқ.

Сиз айтгандек терма жамоада ўйнашга ҳар бир футболчи лойиқ. Иван Нагаев яхши формада эканлигини кўриш мумкин. Аммо терма жамоанинг мураббийлар штаби бор, қарорни улар қабул қилишади. Менимча ҳозир Нагаев ҳам чақирувга лойиқ, - дейди Қосимов.

"Бунёдкор" матбуот хизмати
Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика