

- Бугунги баҳс ҳақида узоқ гапириб ўтириш ҳам шарт эмас. Бугун ўйин тақдирини биргина зарба ҳал қилди. Гарчи бутун баҳс давомида ўйин тизгинини қўлда ушлаб турган бўлсак-да, лекин якунда берилган биргина аниқ зарба рақибга ғалабани тақдим этди. “Металлург” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз эса келаси учрашувларга яхшироқ ҳозирлик олиб боришга уринамиз, - деди мутахассис.



