UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  0 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  0 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  4 11:42"Насаф"да нима гаплар?  13 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  14 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  14 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3

Миржалол Қосимов: "Автобус"ни ёриб ўтиш ҳар доим қийин бўлган" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Автобус"ни ёриб ўтиш ҳар доим қийин бўлган"

Coca Cola Суперлига 1-тури доирасида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.


"Ўзбекистон чемпионати бошлангани билан барча оммавий ахборот воситаларини табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак,  "Сурхон" жамоасининг стандартларга ва қарши ҳужумларга кўпроқ эътибор беришини билар эдик. Ўйлаганимиздек бўлиб чиқди. Биринчи бўлимда ўзимизни оғир вазиятга солиб қўйдик. Шунга қарамай хотиржам тарзда ўйинимизни давом эттирдик. Бу албатта ўз самарасини берди. Лекин оддий тилда айтганда "автобус"ни ёриб ўтиш ҳар доим ҳам қийин. Битта хато қимматга тушиши мумкин эди. Жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Худога шукур, йигитлар иккинчи бўлимда кескин, янада тезроқ ўйнаб вазиятлар яратишди ва имкониятдан фойдаланишди. Албатта янада кўпроқ уришимиз керак эди. Лекин  "Сурхон" футболчиси бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилганда ҳар хил ҳолат юзага келиши ҳеч гапмасди. Бу ўйин тарихда қолди. Навбатдаги ўйинга янада жиддий тайёргарлик кўриш керак. Март ойида ҳали ҳамма жисмонан юз фоиз тайёр эмас. Шу ўйинлар орқали жамоа спорт формага кириб олади", - дейди Миржалол Қосимов

- Сизни бутун ўйин давомида кузатиб ўтирдим. Ўйин бошида ҳам, ҳисоб очилганда ҳам хотиржам эдингиз. Лекин 2:1, 3:1 бўлгач асабийлаша бошладингиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Мавсум энди бошлангани билан боғлиқ. Футболчиларда бўлгани каби менда ҳам ҳаяжон бўлиши мумкин. Ритмдан чиқиб кетилган. Охирги ўйинимиз ноябрь ойида бўлганди. Биз ҳам инсонмиз. Сабабини айтишим мумкин, биринчи бўлим, чемпионат бошланишида нимадир ўхшаши ёки ўхшамаслиги мумкин. Иккинчи бўлимда ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Футбол 90 дақиқа ўйналади. Ҳали мақсадга эришилмаганди.  Бироз хотиржам бўлсангиз рақиб жазолайди. Футбол ҳеч қачон кечирмайди. Майдонда охиригача ўйнаш керак. 

- Ўтган йилги АГМК билан бу йилгини солиштириб кўрдик. Ўтган йили таянч зонасида Ойбек Рустамовни кўришни истаган эдингиз. Бу йил бу трансфер амалга ошди. Захира ўриндиғи ҳам кенгайди. Чемпионлик учун курашда ОКМКни кўришимиз мумкинми?

- Ҳар доим олдимизга чемпионлик,  юқори мақсад қўямиз.  Лекин кутилмаган вазиятлар бўлиши мумкин. Сизлар таркибни кўриб хулоса қиласизлар.  Бу футболчи бошқа жамоадан, яна бири бошқа жамоадан келганига қарайсиз. Имкон қадар таркибни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Лекин жамоани тарк этганлар ҳам бўлди. Ҳар йили бўлади. 2019 йил ҳам айтганман, 30-40 фоиз футболчилар Олмалиқни ўзидан чиқса нимадир дейиш мумкин. Ҳар мавсум футболчиларга биздан яхши таклифлар бўлади. Футболда бир-бирини тушуниши учун ҳам вақт керак. Жамоага 5 нафар янги футболчи келса, қолганлар билан имконияти билан тўғри келиши керак. Аввалги йил 7-8 нафар футболчи кетди. Тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Лекин мақсадимиз чемпионликка қаратилган. Тарих яратиш. Бошқа нарса йўқ.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика