Миралем Пьянич: "Гарсия келгач, ўйиним яхши томонга ўзгарди"
22 фев 2014 13:46
Янгиликлар
Миралем Пьянич: "Гарсия келгач, ўйиним яхши томонга ўзгарди"
"Рома" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич "борилар"нинг муваффақиятларида бош мураббий Руди Гарсиянинг тутган ўринини юқори баҳолади.
"Гарсия келгач, менинг ўйиним яхши томонга ўзгарди. Гап бу ерда фақат орттирилган тажриба ҳаиқидагина эмас. Гарсиянинг футболи менга кўроқ мос келади. Унинг учун энг муҳим чизиқ - ярим ҳимоя. Шунинг учун бу позицияда масъулият ҳам кўпроқ. Бироқ Гарсия футболчиларда ўзига бўлган ишончнинг орттирилишига эриша олди", дея Пьянич сўзларидан Goal.com иқтибос кетирмоқда.
Фикрлар