Милое Прекович: "Динамо" камида дурангга муносиб эди"
01 апр 2022 10:04
Янгиликлар
Милое Прекович: "Динамо" камида дурангга муносиб эди"
Тошкентда кечган "Бунёдкор" - "Динамо" (2:1) учрашувидан сўнг самарқандликлар посбони Милое Прекович фикрларини билдириб ўтди.
Сербиялик посбон шу куни Иброҳим Томиванинг пенальтисини қайтариш билан бирга муқаррар вазиятларда голдан қутқариб қолди.
"Суперлигада осон ўйин йўқ. Бундай ўйинларда ҳар бир вазиятдан самара чиқариш лозим. Акс ҳолда рақиб жазолаб кетиши ҳеч гап эмас. Ўйлайманки, камида дурангга муносиб эдик. Ҳар ҳолда ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Агар четлатиш бўлмаганида, балки ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилишимиз мумкин эди.
Пенальтини қайтарганим, ўйиндаги сейвлар ҳеч нарсани англатмайди. Чунки жамоа мағлубиятга учради. Ҳали жуда кўп ишлашимиз керак. Ёш футболчиларимизга тажриба етишмади. Тажриба шундай ўйинларда орттирилади", - дейди Прекович.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар