UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  101 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Умид Аҳмаджонов Эктор Купер билан учрашди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Эктор Купер билан учрашди

Миллий терма жамоамизга аргентиналик мутахассис Эктор Рауль Купер бош мураббий этиб тайинлангани хақида футбол ихлосмандларининг хабарлари бор.

Бугун тонгги соат 6:10да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон МТЖни бошқариб борадиган аргентиналик мутахассис Эктор Куперни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани хақида хабар бериб ўтган эдик.

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджонов миллий терма жамоамизнинг янги мураббийини қабул қилди. Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов мураббий билан суҳбатлашар экан, футболимизда олиб борилаётган ислоҳотлар билан ўртоқлашиб, ўзбек халқининг азалий орзуси бўлган жаҳон чемпионитига чиқиш энг долзарб вазифа эканлигини айтиб ўтди.

"Бизнинг халқимиз жуда ҳам футболсевар. Сиз миллий терма жамоамизни бошқариб боришингиз эълон қилинганидан кейин, юртимиздаги футбол мухлислари бу хабарни катта қувонч билан кутиб олишди. Асосий мақсадимиз олдимизда турган катта мусобақаларда ижобий натижаларга эришиш, Токио-2020 ҳамда Жаҳон чемпионати-2022 йўлланмасини қўлга киритиш.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси бунинг учун Сизга барча шароитларни яратиб беради. Мураббийлар ишига ҳеч ким аралашишига йўл қўйилмайди. Барчамиз бир тану бир жон бўлиб олдимизга қўйилган мақсадларга эришамиз деган умиддаман", - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз ўрнида Эктор Купер ҳам бу йўлда бор куч-ғайратини аямаслигини билдириб ўтар экан, аэропортдаги кутиб олиш маросимидан ҳайратда эканини яшириб ўтирмади.

Учрашув сўнгида Умид Аҳмаджонов Эктор Куперга унинг номи туширилган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рамзий либоси ҳамда эсдалик совғаларини топширди.



Эслатиб ўтамиз, бугун соат 15:00да Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади. Матбуот анжуманида барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашишлари мумкин.

Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика