UZ

Сўнгги янгиликлар

08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  0 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  4 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  63 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  45 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1

Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамкорликда ишлайди Янгиликлар

Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамкорликда ишлайди

Спорт – мамлакатни бутун дунёга танитишда, унинг нуфузини оширишда катта аҳамиятга эга.

Шу жумладан, футбол бугунги кунда миллионлар эмас, миллиардлаб инсонларнинг диққат-эътиборида десак, муболаға бўлмайди.

Юртимизда футболни, умуман спортни ривожлантиришга ҳукуматимиз томонидан катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида жуда катта чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


Шу билан бирга кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган шарт-шароитларга яраша спортчиларимиз, хусусан, футболчиларимиз Халқаро майдонларда натижалар кўрсата бошлашди. Бу қувонарли албатта. Аммо эришилган натижалар билан тўхтаб қолмай, олдинга интилишда, янада каттароқ натижалар қайд этиш учун ҳаракат қилишда давом этиш зарур.

Ана шу мақсадда Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов икки ташкилотнинг барча ходимларига бир тану бир жон бўлиб, биргаликда ҳаракат қилиш бўйича кўрсатма берди.

Эндиликда МОҚ ва ЎФА ҳамкорликда иш олиб бориб, юртимизда футболни, умуман, спортни ривожлантириш йўлида меҳнат қилади.

Умид қилиб қоламизки, бу ҳамкорлик самараси сифатида спортчиларимиз, шу жумладан, футболчиларимиз бўлғуси Осиё ўйинлари, Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларида юксак натижалар қайд этишади.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика