Миллатлар лигаси финалида Бенземанинг киритган голи турнирда энг яхшиси деб топилди

Aslanov Jasurbek
13 окт 2021, 19:31
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Миллатлар лигасида энг чиройли гол муаллифи деб тан олинди.

33 ёшли ҳужумчининг Испанияга қарши финал учрашувида (2:1) урган голи энг яхши деб топилди.

Бензема 66-дақиқада жарима майдончаси ташқарисидан тепган тўпи билан ҳисобни тенглаштирди, французларга ғалаба тақдим этган голни эса 80-дақиқада Килиан Мбаппе киритди.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/EURO2024