Милитао "Реал"дан кетмоқчи эмас

Alisher
26 янв 2021
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Эдер Милитао ўйин амалиёти камлигига қарамасдан "қаймоқранглилар" сафини тарк этмоқчи эмас.

Бразилиялик футболчи таркиб учун курашмоқчи ва айни дамда "Реал"дан кетиш вариантини кўрмаяпти.

Ўйинчига бир неча клублар қизиқиш билдирмоқда. Олдинроқ "Бавария"нинг Давид Алаба ўрнига Милитао билан шартнома имзолашга тайёрлиги борасида ҳам хабарлар янграган эди.

Милитао жорий мавсум барча мусобақаларда 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca