

Европа лигаси 3-саралаш босқичи жавоб учрашувида миланликлар Руминиянинг "Крайово" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ушбу ғалаба "Милан"нинг 2013-2014 йилдан бери Еврокубоклар доирасида "Сан Сиро"да қўлга киритилган илк ютуғи бўлди. Ана шу беллашувни бевосита стадиондан кузатиш учун 65763 нафар мухлис ташриф буюрди.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" клуби "Крайово"ни икки ўйин натижасига кўра 3:0 ҳисобида таслим этди ва кейинги босқичга йўл олди.






