"Милан" Мойзе Кин билан шартнома имзолаши мумкин
29 июл 2020 17:37
Янгиликлар
"Эвертон" форварди Мойзе Кин "Милан" қизиқишларига сабаб бўлмоқда. 20 ёшли италиялик футболчи АПЛда ўзини кўрсата олмади ва ватанига қайтишни ўйламоқда.
Хабарларга кўра, "Милан" Мойзе Киннинг трансфер шартларини муҳокама қилиш учун Мино Райола билан алоқага чиққан.
Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.
Фикрлар