“Милан” Кьер билан шартномани узайтиришни хоҳламоқда
17 ноя 2020 09:32
Янгиликлар
“Милан” даниялик ҳимоячи Симон Кьер билан келишувни узайтиришни истамоқда. Футболчи ўзининг майдондаги ҳаракатлари билан клуб раҳбариятига маъқул келган. Миланликлар футболчига айни дамдаги шартномаси шартлари асосида яна 1 йиллик келишув таклиф қилиши кутилмоқда. Кьер ҳозирда клубда йилига 1,2 млн евро маош олади.
31 ёшли футболчи жорий мавсум “Милан” сафида 13 та ўйинда қатнашди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар