

Бонавентура ўтган ҳафта жароҳат олиб Италия А серияси 1-туридан ўрин олган «Кротоне»га қарши ўйинда (3:0) қайдномага киритилмади.
«Бонавентурада жароҳат бор. Жароҳат у қадар жиддий эмас. Жакомо тахминан 2-3 ҳафта майдонга туша олмайди», — дейди клуб шифокори Жанлука Мелегати.
Бонавентура «Кальяри» ва Европа лигаси доирасидаги «Шкендия»га қарши баҳсларда майдонга туша олмайди.




