

Томонлар оптимистик кайфиятда, аммо иш битим имзолашдан анча йироқда.
Дарвозабон айни дамда йилига 2,8 млн евро ишламоқда. "Россонери" маошни 5,5 млнга қадар кўтаришга тайёр, футболчининг ўзи эса камида 7 млн хоҳламоқда, айнан шунча пул жамоада энг кўп маошга эга Рафаэл Леау олади.
Меньянга ҳали ҳам "Бавария" ва "Челси" даъвогарлик қилмоқда. Олдинроқ хабар берилганидек, "Милан" дарвозабон учун 100 млн евро атрофида талаб қилмоқда.



